«ZAMIN EKO AGRO»

«ZAMIN EKO AGRO» (ZEA) - Аграр сохада кўп йиллик тажрибага эга мутахасислар томонидан ташкил этилган уруғчилик корхонаси бўлиб, юртимиз дехқонларини сифатли, серҳосил уруғлар билан таъминлаш, касаллик ва қурғоқчиликка, шўрланган ерларга чидамли, махаллий шароит омилларига мослашган, донли, дуккакли, мойли ва озуқабоп экинларнинг нав ва дурагай уруғлари билан таъминлашни ўз олдига устувор вазифа этиб қўйган. Хозирги кунда корхонамиз, Сербия давлатининг, NSSEME – Дала ва сабзавот экинлари институти билан кенг миқёсда ҳамкорликни йўлга қўйган. Ушбу институт 1938 йилда ташкил этилган бўлиб, институтда озуқабоп, саноатбоп, доривор ва зиравор экинлари уруғларининг янги нав ва дурагайлари яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади, ҳамда катта ҳажмда ишлаб чиқарилиб дунёнинг кўпгина давлатларга экспорт қилинади. Селекция соҳасидаги тадқиқотларда асосий эътибор, юқори ҳосилдорлик ҳамда биотик ва абиотик стрессли шароитларга чидамли нав ва дурагайлар яратишга қаратилган. Шу кунга қадар институтда жами 10 000 дан ортиқ нав ва дурагайлар яратилган, ҳамда бугунги кун дунё уруғчилик бозоридаги кучли рақобатга қарамай, Европа иттифоқи, Жанубий Америка давлатлари, Россия, Украина, Беларус, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Исроил каби 30 дан ортиқ давлатларда ўзининг серҳосил уруғлари билан муносиб ўрин эгаллаган. Институт кучли илмий жамоага эга. Бу ерда 100 дан ортиқ селекционер олим, шулардан 90 нафари фан доктори, 300 дан ортиқ илмий ходимлар янги тадқиқотлар устида иш олиб борадилар. Хозирга келиб ушбу институт дунё ўсимликлари селекцияси ва бошқа қишлоқ хўжалигидаги илмий изланишлар соҳасида дунё давлатлари орасида етакчи ўринлардан муносиб жой эгаллаган. Бугунги кунда институтда яратилган арпанинг Novosadski 525, Novosadski 565, буғдойнинг NS 40S, Rapsodia, ёввойи буғдойнинг Nirvana, тритикаленинг Odisej, жавдарнинг NS Savo, сулининг NS Jadar, соянинг Viktoria, Favorit, Gracia, Sava қанд лавлагининг Lara F1, маккажўхорининг NS 6030 F1, NS 6010 F1, NS 205 F1, NS 3023 F1, NS 5010 F1, NS 770 F1, кунгабоқарнинг Dushko F1, Kruna F1, Romeo F1, каби серхосил дурагайлари, сабзавот ловиясининг (фасол)нинг NS20, хашаки нўхатнинг NS Moroz, Kosmo, хашаки соргонинг NS Djin, Siloking, донли соргонинг Alba ва бошқа бир қатор экинларнинг кучли ҳосилдорлик потенциалига эга нав ва дурагайлари Ўзбекистон Республикаси худудида экишга тавсия этилган, қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган суперэлита ва ота-оналик линияси уруғликлари юртимизга олиб келиниб, сифатли уруғ етиштириш, қайта ишлаш ва юртимиз деҳқонларига етказиб бериш ва мавсум давомида яқиндан кўмаклашиш ишлари йўлга қўйилган. Сифатли уруғлик, мўл ҳосил гарови. Хурмат билан Замин Эко Агро жамоаси.